Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалари” мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидланишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мавсум бошидан бошлаб бугунги кунга қадар 9 553 247 та ПЗР-тест синовлари ўтказилди. ПЗР-тест таҳлили натижаси мусбат чиққан тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда даволаш ишлари ташкил этилмоқда.






