Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.
Унда айтилишича, GAVI (Global Alliance on Vaaccination and Immunization) халқаро ташкилотининг “Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш” дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен, 16 та енгил автотранспорт воситалари қабул қилиниб, эмлаш жараёнида фаол ишлатилмоқда.
Эмлаш жараёнида қатнашаётган 4356 нафар шифокор ҳамда 11539 нафар ўрта тиббиёт ходими “Хавфсиз иммунизация” дастури бўйича ўқитилган.
COVID-19гa қарши вакциналарни қўллаш бўйича 10 миллион нусха тарғибот материаллари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этилиб, улардан ҳозирда тиббиёт ходимлари ва аҳоли фойдаланмоқда.






