АсосийJamiyat

Аукцион орқали ер ажратишда инсон омили қанчалик сақланиб қолинади? Ёки ундан бутунлай воз кечиладими? Адлия вазири жавоб берди

'Аукцион орқали ер ажратишда инсон омили қанчалик сақланиб қолинади? Ёки ундан бутунлай воз кечиладими? Адлия вазири жавоб берди'ning rasmi

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов айнан шу савол билан масъулларга мурожаат қилди.

Русланбек Давлетов, Адлия вазири:

“Инсон омилини тўлиқ йўқотиб бўлмайди. Уни максимал даражада минималлаштириш мумкин. У қаерларда сақлаб қолинади? Биринчи, ер аукционга чиқарилади, деганда инсон омили сақланиб қолади. Чунки ерни кимдир аукционга чиқариш керак. Бугунги кунда бунинг муаммоли бўлган жойлари бўлган. Масалан, айрим туманларда ерлар аукционга чиқарилмаган. Нимага? Чунки тўғридан-тўғри ерни ажратиш имкони бўлгандан кейин яхши ерлар шу тарзда тўғридан-тўғри ажратилган. “Ёшлар келажагимиз” дастури учун, дейилган. Маҳаллага гузар қўйиб бериш учун, дейилган. 1 сотих жойига маҳалла гузари қуришади-да, буёғида 20 сотих жойни чиройли жойдан бериб юборади. Ёки ҳеч ким олмайдиган, узоқ ерлардан қўйилган аукционга. Масалан, аукционга 26 мингта ер чиқарилган бўлса, шундан 14 мингтаси сотилган. Бундан давлат ҳисобига 270 миллиард сўм пул тушган. Олдин шу пул ҳам тушмаган. 2020 йил 1 январдан аукционда ер сотиш йўлга қўйилган бўлса, ёмон эмас бу рақам. Лекин бизнинг прогнозларимизга асосан мутасаддилар ерни аукционга чиқаришга мажбур бўлишади. Чунки, тадбиркорлик, сервис, ривожланиш талаб қилингандан кейин улар ерни аукционга чиқаришига тўғри келади. Аукционга чиқарилгандан кейин қолган жараёнлар 100 фоиз автоматлаштирилган:

- Иштирок;

- Ҳужжатни расмийлаштириш автомат;

- Ер бўйича ҳоким қарор расмийлаштирмайди. Яъни баён автоматик равишда инсон омилисиз ҳужжат расмийлаштирилади”.

    Бошқа янгиликлар