1

Риштонда 110 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 12.06.2021, 09:02
Риштонда 110 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилган шахс аниқланди

3 июнь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унда Бўжай маҳалласи ҳудудида яшовчи М.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 110 туп кўкнор ва 18 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1