АсосийЖАМИЯТ

2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

“Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтир...

'2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади'ning rasmi

“Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди  

Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йилларда:

  •  2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, бунинг ҳисобига 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилади;
  •  умумий қуввати 11,2 минг ўриндан зиёд бўлган 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
  • қуввати 7,5 минг ўринга тенг бўлган 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади;
  • давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига уларнинг сони 20 мингтага етказилади ҳамда 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

  • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
  • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;
  • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;
  •  2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.

    Бошқа янгиликлар