Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 11 июнь куни эркак онаси билан тортишиб, уни арматура билан урди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи Ш.Ж. оила аъзолари билан уй-жой масаласида давом этиб келаётган низоси сабабли 11 июнь куни соат 14:30 ларда маст ҳолатда уйига борган. Ўзи билан яшовчи онаси Ш.Р. билан тортишиб қолиб, қўлидаги арматура билан онаси Ш.Р.ни урган. У бошқалар билан ҳам «ўлдираман» деб, жанжал қилган. Фуқаро Ш.Р. жанжални тинчитиш ва ўғли Ш.Ж.га чора кўриш мақсадида туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси (ИИБ ҲПБ) профилактика инспекторларига телефон қилиб, уларни уйига чақирган.
Туман инспекторлари соат 17:00 ларда Ш.Р.нинг уйига борган. Ш.Ж.нинг ёнида олиб юрган пичоғини олиб қўйиб, Ш.Ж.ни тинчлантириш учун яқин қариндоши Қ.Ш.га берган.
Шунингдек, соат 23:00 ларда Ш.Р. яна туман ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, Ш.Ж. дўконга бориб, фуқаролар билан жанжаллашаётганини айтган. Ш.Ж.ни профилактика инспекторлари 3-сонли ИИБ биносига олиб кетган.
Фуқаро Ш.Ж.га нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан бирор-бир тан жароҳати етказиш ҳолати бўлмаган. Ш.Ж. 11 июнь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузгани ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармагани юзасидан туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
04.08.2023, 11:17
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...27.07.2023, 10:12
10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди. Маълум қилинишича, жорий...12.05.2023, 09:55
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...12.12.2022, 10:11
Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини...