Тошкент ва Нью-Йорк ўртасида 3 августдан авиақатновлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 августидан бошлаб Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлари йўлга қўйилади. Бу йўналишда ҳафтасига учта доимий рейс сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.






