Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 10 июнь куни ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда шаҳар Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Суриштирув жараёнида муштлашувда қатнашган ҳар бир иштирокчининг ким экани аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади хабарда.