АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 13 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

'Ўзбекистонда 13 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

«Ўзгидромет» хизмати 13 июнь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–22 даража, кундузи 34–36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 35–40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11–16 даража, кундузи 22–27 даража иссиқ бўлади.

 

Бошқа янгиликлар