АсосийJamiyat

Сурхондарёда "Damas" ҳайдовчиси 17 ёшли ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлди

'Сурхондарёда  "Damas" ҳайдовчиси 17 ёшли ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Сурхондарёда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган шахс 17 ёшли ўсмирни ўз уйи олдида уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июнь куни Денов тумани «Себзор» маҳалласидан ўтган 4Р-107 автомобиль йўлининг 2-километрида Damas ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг чап томонида турган 2004 йилда туғилган фуқарони ўзининг яшаш уйида уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Аниқланишича, Damas ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси олганига ҳали 1 йил бўлмаган. Бироқ шу муддат ичида ҳайдовчи 15 маротаба қоидабузарлик содир этишга улгурган.

ЙТҲ сабаблари аҳоли вакиллари билан муҳокама қилинганидан сўнг воқеа содир бўлган йўлга тезликни ўлчовчи мослама – радар ўрнатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида 2021 йилнинг июнь ойига қадар 128 та ЙТҲ содир этилиши натижасида 98 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 51 киши эса вафот этган.

Бошқа янгиликлар