АсосийJamiyat

Саёҳат ташкилотчиларининг харажатларига субсидия берилади. Аризалар қабул қилинмоқда

'Саёҳат ташкилотчиларининг харажатларига субсидия берилади. Аризалар қабул қилинмоқда'ning rasmi

Саёҳат ташкилотчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 33-бандига мувофиқ ушбу Низомда келтирилган шаклда ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ариза билан ёзма ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига мурожаат қилиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Шу асосда саёҳат ташкилотчиларининг харажатларига субсидия олиш тўғрисидаги аризалар қабул қилинмоқда, дея хабар қилмоқда "Uzbektourism". 

Aризаларни қабул қилишнинг охирги куни – 15 июн. Субсидия саёҳат ташкилотчисининг маҳаллий сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилади. 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

• ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисоб рақами реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;

• авиа ва темир йўл чипталари учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (шартнома, ҳисоб-фактуралар, шунингдек шартномага илова тариқасида сйёҳларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилган рўйхат);

• саёҳат ташкилотчилари томонидан жойлаштириш воситаларида маҳаллий туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисоб-фактура, касса ёки терминал аппарати чеклари, банк тўлов ҳужжатлари шартномага илова тариқасида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилган рўйхат билан);

• туристик ваучерларнинг нусхалари (Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги 549-сонли қонунининг 3-моддасига асосан, туристнинг тур таркибига кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ҳаққи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек мазкур Қонуннинг 26-моддасига кўра туроператор ва (ёки) турагент ҳамда туристик маҳсулот буюртмачиси шартномада туристик маҳсулотдан фойдаланиш шартларини, шу жумладан саёҳат дастурини, йўналиши ва шарт-шароитларини, жойлаштириш воситалари, яшаш ва овқатланиш шароитлари, сайёҳ ва экскурсантни вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) ташиш бўйича хизматлар, экскурсия етакчиси, гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчи мавжудлиги, шунингдек қўшимча хизматлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши лозим).

Низом талабларидан келиб чиқиб, саёҳат ташкилотчиларининг май ойидаги харажатлари қопланиши тўғрисидаги аризалар июн ойининг 15-санасигача қабул қилиниши маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан май ойида саёҳат ташкилотчиларига 7 872 033,2 сўм миқдорида субсидия ажратилган.

    Бошқа янгиликлар