АсосийSport

Гандбол: ўсмирлар ва қизлар терма жамоаларимиз Россиядаги халқаро турнирда ғолиб бўлди

'Гандбол: ўсмирлар ва қизлар терма жамоаларимиз Россиядаги халқаро турнирда ғолиб бўлди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида 2005, 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида XIX халқаро турнир бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари муносиб иштирок этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. 

Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Россиянинг 26та ҳудудидан жами 176та жамоа қатнашди.

Халқаро турнирда мамлакатимизнинг 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоаси 28та жамоа орасида, худди шу ёш тоифасидаги қизлар терма жамоаси эса 16та жамоа орасида фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоамиз 28та жамоа орасида ғолибликка эришди. Улар ярим финалда кучли рақиб бўлган Саратов жамоасини 32-21 ҳисобида мағлуб этган бўлса, финалда Нижний Новгород жамоасини 22-16 ҳисобида енгиб, халқаро турнирнинг бош совринига сазовор бўлди.

Бошқа янгиликлар