АсосийJamiyat

Тошкент давлат юридик университетига суҳбат натижасида кирганлар грант асосида ҳам ўқиши мумкин

'Тошкент давлат юридик университетига суҳбат натижасида кирганлар грант асосида ҳам ўқиши мумкин'ning rasmi

Ҳукумат қарори (359-сон, 10.06.2021 й.) билан Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда. Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига тегишли қўшимча киритилган.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) грантлар ажратилиши мумкин (илгари фақат тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд эди).

Мазкур грантлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Бошқа янгиликлар