АсосийJamiyat

Самарқандда Республика ишчи гуруҳи ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ишларини ўрганмоқда

'Самарқандда Республика ишчи гуруҳи ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ишларини ўрганмоқда'ning rasmi

Президент аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича қўшимча вазифаларни белгилаган эди.  Унга кўра, жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Самарқанд вилояти ҳудудларида бўлиб,  ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш билан боғлиқ масалалар юзасидан  фермерлар, мутахассислар, аҳоли билан учрашди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  Ахборот хизмати хабар берди.

Айни пайтда вилоятда  ғалладан бўшаётган  ерларни ишсиз, эҳтиёжманд ва меҳнаткаш аҳолига  ажратиш ишлари давом этмоқда.

– Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларининг 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага берилиши натижасида аҳоли бандлиги таъминланишига эришилмоқда. Бунда мутасаддилар  экишдан бошлаб, маҳсулот етиштирилгунга қадар тўлиқ амалий ёрдам беришади. Президентимиз топшириғи билан пахта ҳосилидан кейин ҳам яна 100 минг гектар ер  ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилади, дейди Ш.Ғаниев.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар