АсосийJamiyat

Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинди

'Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинди'ning rasmi

"Ўзтемирйўловчи" жамиятидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 14 июнь куни Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли ҚОДИРЯ- ОҚҚОВОҚ бекатлари оралиғининг 19 - километридан 20 - километригача  бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

Шу сабабли, 14 июнь куни  соат 07:10 да – “Тошкент – Хожикент”, 10:10 да – “Хожикент – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови тўхтатилмоқда.

Шу куни соат  14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган – “Тошкент–Хожикент-Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат эса ўзгаришсиз қолади ва жадвали асосида қатнов амалга оширилади.  

Бошқа янгиликлар