Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 % га ёки 2 млн. 636,8 мингтага ошган.
Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 % га ёки 1 млн. 424,1 мингтага ошган.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:
2019 йил 1 апрель:
жами: 21 960,2 минг
аҳолида: 21 331,2 минг
2020 йил 1 апрель:
жами: 24 316,7 минг
аҳолида: 23 371,3 минг
2021 йил 1 апрель:
жами: 26 953,5 минг
аҳолида: 24 795,4 минг






