1

Наманганда 18 ва 19 ёшли йигитлар қаровсиз қолдирилган қорамолни ўғирлаб кетишди

ЖИНОЯТ 14.06.2021, 00:27
Наманганда 18 ва 19 ёшли йигитлар қаровсиз қолдирилган қорамолни ўғирлаб кетишди

Ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, шу йилнинг 4 июнь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани Қораёнтоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 15.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, туманда яшовчи 2003 йил ва 2001 йилда туғилган шахслар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1