АсосийJamiyat

Ярим яланғоч қизлар, "замҳоким" ва бошқа масъуллар акс этган видео бўйича изоҳ берилди

'Ярим яланғоч қизлар, "замҳоким" ва бошқа масъуллар акс этган видео бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ва раққосалар акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу бўйича Сирдарё вилояти ҳокимлиги баёнот берди.

Айтилишича, жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги ресторанлардан бирида содир бўлган.

Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар - туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, «Сувоқова» давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган.

Мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган "Шов баллет" раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган.

"Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди", — дейилган баёнотда.

    Бошқа янгиликлар