Ижтимоий тармоқда “Хизмат вазифасини бажариш пайтида нос чекиш мумкинми?” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот тақдим этди.
Келтирилишича, 2021 йилнинг 10 июнь куни соат тахминан 17:00лар атрофида Кармана туманидаги Навоий ИЭС АЖ чорраҳасида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор З.Аҳмедов ёнига номаълум фуқаро (ўзини Жаҳонгир деб таништирган) келиб, нима сабабдан хизмат пайтида нос чекиб турганлигини сўраган. Ходим мазкур фуқарони тўхтатмаган ва унга мурожаат қилмаган. Фуқаро ходим билан бўлган ҳолатни видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ходим билан суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Одоб ахлоқ қоидалари” тегишли бандлари талаблари тушунтирилди, дейилади расмий изоҳда.






