АсосийJamiyat

Бугун 26 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилади

'Бугун 26 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилади'ning rasmi

Ҳар йили 14 июнь Бутунжаҳон донорлари куни сифатида нишонланади. 
Ўзбекистонда ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган фуқаролар анъанавий тарзда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан мукофотланади.  Бу ҳақда ССВ  Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Бу йил ҳам республикамизнинг барча ҳудудларида доимий, беғараз донорларни ва донорлар ҳаракатини ривожлантиришда фаол иштирок этадиган ташкилотчиларни рағбатлантириш кўзда тутилган. Яъни 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни мамлакатимиз бўйича 26 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони жойларда санитария-эпедимиология талабларига риоя этган ҳолда топширилади.  

Маълум қилинишича, соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Чунки одам организмида 4,5-5 литр қон бўлиб, ундан 200 ёки 400 мл олинади ва организм 36 соат ичида топширилган қон миқдорини тиклаб олиш хусусиятига эга. Боз устига, бу муолажа қон тизими ишини ўзига хос равишда рағбатлантиради. Асосийси, қон топширишартериал гипертония хасталигининг олдини олиш ва бартараф этиш, моддалар алмашинувини яхшилашга хизмат қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, хавфсиз қон фақатгина беғараз донордан тайёрланади. Беғараз донорликни аҳоли орасида ривожлантириш учун мамлакатимизда кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.  

ЖССТ бу йилги Бутунжаҳон донорлари кунини бутун дунёда “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” шиори остида ўтказишни таклиф этган. Бунда қон донорлари дунёда кимнингдир ҳаётини сақлашга ва яна кимнингдир ҳаёти мазмунини яхшилашга қўшган ҳиссаси муҳим эканлиги тарғиб қилинади.  

 

    Бошқа янгиликлар