АсосийJamiyat

Ермулккадастр собиқ ходими фуқарони уй-жойи бузилганлар рўйхатига киритиб қўйиш эвазига пул олаётганда қўлга олинди

'Ермулккадастр собиқ ходими фуқарони уй-жойи бузилганлар рўйхатига киритиб қўйиш эвазига пул олаётганда қўлга олинди'ning rasmi

Жиззах шаҳрида ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар иловасига фуқарони рўйхатга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Ермулккадастр собиқ ходими С.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг уй-жойлари бузилиши муносабати билан компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорига илова қилинган рўйхатни қалбакилаштириш орқали фуқаро А.ни рўйхатга киритиб беришни 8,5 млн сўмга келишиб, шундан муқаддам 500 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар