Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Бинокор” МФЙ, Зироат кўчасидаги ер усти Д-57 мм паст босим газ қувурини тартибга келтириш ишлари сабабли, 2021 йил 15 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар айрим табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Бектемир тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Газ таъминотидан узиладиган аҳоли истеъмолчилари:
- Зироат кўчасидаги 56 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилари:
- Зироат кўчасидаги 3 та улгуржи истеъмолчилар.






