АсосийJamiyat

Отабек Сатторий иши Самарқанд вилояти судида давом эттирилади

'Отабек Сатторий иши Самарқанд вилояти судида давом эттирилади'ning rasmi

 Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишини апелляция инстанциясида кўриш адвокатнинг шикоятига асосан Самарқанд вилояти судига ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Kun.uz’га блогерга нисбатан жиноят иши апелляцияси Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилиши режалаштирилаётганини тасдиқлаган. Ишни кўриб чиқиш санаси ва вақти ҳали белгиланмаган.

Маълумот учун, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдорларининг фаолиятини танқид қилиб келган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий жорий йил 10 май куни туҳмат ва товламачиликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 6,6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бошқа янгиликлар