АсосийSport

Рамос "Реал" таркибида қолиши мумкин. У клуб президенти билан учрашди

'Рамос "Реал" таркибида қолиши мумкин. У клуб президенти билан учрашди'ning rasmi

Июнь ойи якунида «Реал» билан шартномаси якунига етадиган ҳимоячи Серхио Рамос Мадрид клубида қолиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, 35 ёшли футболчи якшанба куни Флорентино Перес билан учрашган. Ўзаро суҳбатдан кейин клуб испаниялик сардорига сўнгги таклифни билдириши маълум бўлди.

Қайд этилишича, клуб яна бир ҳимоячи Рафаэль Варан билан 2022 йилда якунига етадиган шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаётгани сабабли, Рамосни олиб қолишни истамоқда. Сабаби Варан жамоани эркин агент сифатида тарк этмаслиги учун франциялик ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида сотиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар