АсосийJamiyat

Бешта ҳоким ўзгариб, эътибор берилмаган Бекободдаги 3 мингдан ортиқ топилмаларга эга музей бориб ўрганилди

'Бешта ҳоким ўзгариб, эътибор берилмаган Бекободдаги 3 мингдан ортиқ топилмаларга эга музей бориб ўрганилди'ning rasmi

Бекобод тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 75 ёшли Даврон Жўраев ўз уйининг 3 та хонасида музей ташкил қилганлиги, музейда ҳозирда уч мингдан зиёд тарихий топилмалар сақланаётгани, бугунги кунда музейга ташриф буюувчиларнинг сони кўпайганлиги боис туман ҳокимиятига музей ташкил қилиш масаласида мурожаат қилгани, аммо Даврон отанинг бу мурожаатлари 5 йилдирки, натижасиз қолаётгани хусусидаги хабар сиздирилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи А.Мирзаев 2021 йилнинг 11 июн куни Даврон ота Жўраевнинг хонадонида ташкил этилган музейни бориб ўрганди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам хонадонда ташкил этилган музейда 3000 дан зиёд музей экспонатлари ва ашёлари борлиги кузатилди.

Шунингдек ушбу музейни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПФ-6000-сонли Фармонининг 15-бандига асосан 2020-2025 йиллар давомида босқичма босқич ҳар бир туман ва шаҳарларда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейи кўринишида ташкил этиб Бекобод туман Маданият маркази биносига кўчириш таклифи берилди.

    Бошқа янгиликлар