Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда хаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31-36° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.






