Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Андижонда она фарзандини уриб, садақа сўрашга кўчага чиқарганлиги ҳақида хабар тарқалди. Шундан сўнг ҳолат бўйича текшириш бошлгангани хабар қилинган эди. Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича иш олиб блрилмоқда.
"Вояга етмаган Қудратилло Тошпўлатовнинг (2014 й.т.) манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига “Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида” даъво аризаси киритилиши таъминланди", - дейилади расмий хабарда.






