АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади

'Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 14 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Қайд этилишича, Президент кўрсатмасига мувофиқ, барча ҳудудлардаги онкология шифохоналаридаги шароит, даволаш сифати ўрганилган. Бундай касалликлар бўйича энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келган. Яъни, уларда барча беморларнинг қарийб 37 фоизи даволанган.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди. Бунинг натижасида салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади.

    Бошқа янгиликлар