АсосийJamiyat

Сурхондарёда 50-70 йиллик чинор ва арча дарахтлари ноқонуний кесилгани аниқланди

'Сурхондарёда 50-70 йиллик чинор ва арча дарахтлари ноқонуний кесилгани аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Денов туманида сақлаб қолиш мумкин бўлган 50-70 йиллик чинорлар аёвсиз кесилмоқда экан. "Қурилиш бахонасида чўлга айлантириш навбати Денов туманига етиб келдими?” мазмунида мурожаат эълон қилинди. 

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Денов туман инспекцияси инспекторлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолат Денов тумани "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонасида иш юритувчи лавозимида ишлаб келаётган Н.А томонидан 2 туп чинор, 2 туп арча дарахтларини ноқонуний равишда таг қисми билан кесишга рухсат берганлиги аниқланди.  

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Н.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари , яъни 1 225 000 сўм миқдорида маъмурий жарима ва ўсимлик дунёсига 14 577 500 сўм миқдорида зарар ҳисобланди.

 

    Бошқа янгиликлар