АсосийJamiyat

Ўзбекистонда диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши маълум қилинди

'Ўзбекистонда диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига  2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилиши режалаштирилган:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

  • Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактабига:

  • Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

  • Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

️Эслатиб ўтамиз,  ўтган 2020-2021 ўқув йилида пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан 2 тага қисқартирилган эди.

    Бошқа янгиликлар