АсосийJamiyat

Фарғона мева-сабзавотларига Дубайлик тадбиркорлар харидор бўлишмоқда

'Фарғона мева-сабзавотларига Дубайлик тадбиркорлар харидор бўлишмоқда'ning rasmi

 Жорий йилнинг 12 -13 июнь кунлари Дубай шаҳрининг "Choithrams" супермаркетлар тармоғи иш бошқарувчиси жаноб Мохамад Али, "Umer Ali Trading" МЧЖ раҳбари жаноб Фавас ҳамда "The house of organic" раҳбари жаноб Мужахид Хусайнлар Фарғона вилоятига ташриф буюришган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи  Иқболжон Эргашев дубайлик ишбилармонлар билан учрашган. Мулоқотда Фарғона вилоятининг мева ва сабзавотлар географиясини кенгайтириш, Дубай супермаркетларига мева маҳсулотларини олиб кириш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинган.

Шундан сўнг меҳмонлар вилоятнинг мева сабзавотчилик хусусан, гилос, ўрик, анор, олма ва бошқа меваларни етиштиришдаги илғор тажрибалар билан  танишиш мақсадида Олтиариқ ва Қува туманларида бўлишган.

Якунда икки томон вакиллари истиқболдаги режаларни келишиб олдилар.

Бошқа янгиликлар