1

Наманганда ўзининг 10 ёшли қизига тегажоғлик қилган эркак хотини томонидан болта билан чопиб ўлдирилди. Мурда уч кун беркитиб қўйилган

ЖАМИЯТ 15.06.2021, 14:49
Теглар: ​Наманган
Наманганда ўзининг 10 ёшли қизига тегажоғлик қилган эркак хотини томонидан болта билан чопиб ўлдирилди. Мурда уч кун беркитиб қўйилган

Наманган вилоят суди судьяси Д.Камиловнинг маълум қилишича, судланувчи Р.Х. 2006 йилда фуқаро А.К. билан танишиб, у билан шаръий никоҳдан ўтган ҳолда яшаб келган. Оилада фарзанд туғилгандан сўнг 2010 йилда никоҳни расмийлаштирилган.

 2021 йилнинг 31 январидан 1 февралга ўтар кечаси А.К. спиртли ичимликдан маст ҳолда уйга келиб, яшаш хонасида ухлаб ётган 2010 йилда туғилган қизи, вояга етмаган Б.Г.нинг кийимларини ечиб, тегажоғлик қилмоқчи бўлади. Шу пайт кичик фарзандининг йиғисидан уйғониб кетган хотини ундан нима қилаётганини сўрайди. Эр эса носқовоғини қидираётганини айтиб, тезда яна жойига ётиб олади. Бундан қаттиқ таъсирланган Р.Х.нинг ғазаби қўзийди. Спиртли ичимлик таъсирида ухлаб қолган эрининг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб ҳовлида бўлган болта билан унинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиради. Содир этган жинояти изларини яшириш мақсадида, А.Книнг мурдасини яшаш уйидаги фойдаланилмай келинаётган хонага олиб кириб, уч кун сақлайди. Ниҳоят, 3 февраль куни тунги соат 03:30 ларда жасадни ҳовлидаги бодом дарахтининг олдига судраб олиб чиқади, қон теккан гилам ва матоларни эса бошқа хонага олиб кириб яшириб қўяди.

 Шундан кейин қўшни уйда яшовчи қайнакаси Қ.Ага бодом дарахти тагида кимдир ётганини айтиб, уни уйидан чақириб чиқади. Қ.А. дарахт тагига бориб қўл телефони ёруғида укасининг ўлиб ётганини кўргач, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган.

 Дастлаб Р.Х. турмуш ўртоғини ўлдириб қўйганини айтмасдан, гўёки, марҳум ўз эҳтиётсизлиги сабабли вафот этгандай қилиб кўрсатган. Орадан 2-3 соат вақт ўтгач ИИБ ходимлари келиб, қайтадан суҳбатлашганда бўлган ҳолатни очиқ-ойдин сўзлаб беради. Шундан кейин унга нисбатан Жиноят иши очилиб тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан вилоят суди қотил аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Шарҳлар

⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Намангандаги “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳидан “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

15.08.2022, 17:33

2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси  соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1