АсосийJamiyat

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати профилактика инспекторларига берилади

'Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати профилактика инспекторларига берилади'ning rasmi

Қизғин ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, қонун лойиҳаси билан айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати алтернатив орган сифатида профилактика (катта) инспекторларига берилиши ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдан узоқ масофада жойлашган бошқа ваколатли орган ёки судларга боришини истисно этган ҳолда фуқароларнинг ортиқча харажат қилиши ва сарсон бўлишининг олди олинади.

Шунингдек, лойиҳадаги нормалар бугунги кунда амалда қўлланилмаётган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жазо чорасини қўллаш орқали ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарали амалга оширилишига ҳамда жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.  

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. 

    Бошқа янгиликлар