Аввалроқ, июль ойидан бошлаб нафақа ва пенсия оширилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, қонун ҳужжатларига иш стажини ҳисоблашга оид айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.






