1

Бухорода бир гуруҳ талабалар телекоммуникация тармоғидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

ЖИНОЯТ 15.06.2021, 20:28
Бухорода бир гуруҳ талабалар телекоммуникация тармоғидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тадбири давомида Бухорода телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро Тиббиёт институти талабаси Ғиждувон тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Н.Н., маҳалладоши Бухоро давлат университети талабаси, 2001 йилда туғилган А.Э. ва унинг курсдоши Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.Ф. лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктирган.

Улар ноқонуний даромад олиш мақсадида ўзлари вақтинчалик истиқомат қилиб келган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасидаги ижара уйида ўзларига тегишли бўлган “Redmi 6A” русумли, “Redmi Note 9” русумли, “Samsung A11” русумли уяли алоқа воситалари хотирасига халқаро трафикларни ноқонуний ўтказиш учун фойдаланиладиган “SimCash” дастурини ўрнатган ҳолда, халқаро трафикни ўтказиш мақсадини кўзлаб телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноятини содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н., А.Э. ва Ҳ.Ф. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2787-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1