АсосийДУНЁ

Дунёга машҳур амалдорлар ишлатадиган ручкалар нархлари. Улар бизникалардан қандай фарқ қилади? Солиштирамиз!

Сўнгги кунларда Бухоро вилояти ҳокимлиги  82 млн. сўмга (7732 $) Montblanc стол усти...

Сўнгги кунларда Бухоро вилояти ҳокимлиги  82 млн. сўмга (7732 $) Montblanc стол усти жамланмасини, Мудофаа вазирлиги эса ҳар бири 15 млн. сўмдан (1415 $) бўлган иккита премиум-класс ручкаларга буюртма бергани жамоатчилик орасида кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Юқори даражали амалдорлар "обрў-эътиборининг намунаси бўлмиш" бу каби премиум-класс концелярия маҳсулотларидан дунёнинг бошқа амалдорлари ҳам фойдаланишадими? Улар фойдаланаётган ручкаларнинг нархлари қандай? Шу билан қизиқдик.

🖋 Британия пример-министри Тереза Мей хоним ишлатадиган ручка (Parker Duofold International Black Gold Trim) нархи – 185 $;

🖋 Япония пример-министри Шинзо Абе ишлатадиган ручка (Pilot Custom 845) нархи – 568-697 $; 

🖋 Британия қироличаси Елизавета II ишлатадиган ручка (Parker-51s) нархи – 278 $; 

🖋 АҚШ президентлари ишлатадиган қадоқ ручкалар - Cross Century II Black Lacquer Selectip Rollerball Pen – 116 $ ва Cross Classic Century Ballpoint Pen – 40 $.

Демак, биргина ручка учун фалон минг доллар сарфламасдан ҳам муҳим қарорлар қабул қилиш ва премиумликни сақлаб қолиш имкони бор экан.

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар