АсосийJamiyat

Бугун айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-38° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-26° бўлади.

    Бошқа янгиликлар