АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб “Авто 60-ой”дан жабр кўрган фуқаролардан мурожаат қилишлари сўралмоқда

'Ўзбекистон бўйлаб “Авто 60-ой”дан жабр кўрган фуқаролардан мурожаат қилишлари сўралмоқда'ning rasmi

“Авто 60-ой” МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баходиров ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Бу ҳақда МИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирда ишчи гуруҳларга 2.144 нафар фуқаро мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар хақидаги маълумотларни тақдим қилишган.

Шунингдек, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

Шу сабабли, жамиятдан жабр кўрган фуқароларимизнниг аксарияти вилоятларда яшашлигини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига (душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этиш бўйича М А Ъ Л У М О Т

Т/РҲудудларМанзилТелефон рақам
1АндижонАндижон шаҳри, 2-даҳа.74-226-30-66
2БухороБухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси 3-уй.65-221-55-33
3ЖиззахЖиззах шаҳри, Янгибўстон кўчаси 4-уй.72-227-07-95
4ҚашқадарёҚарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 51А-уй.75-221-28-42
5Қорақалпоғистон РеспубликасиНукус шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 118-уй61-222-84-88
6НавоийНавоий шаҳри, Ғалаба шоҳ кўчаси, 176 Б-уй.79-223-41-77
7Наманган

Наманган шахри, С.Шерозий 3-тор кўчаси

5А-уй.

69-228-82-76
8СамарқандСамарқанд шаҳри,Спитамен шоҳ кўчаси, 270А-уй.66-221-78-24
9СирдарёГулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси, 35-уй67-235-00-17
10СурхондарёТермиз шаҳри, Истиқлол кўчаси 80-уй.76-227-32-13
11Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти учун

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси

4-мавзе, 68-уй.

71-207-20-19
12ФарғонаФарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй.73-244-09-06
13Хоразм

Урганч шаҳри,

Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй.

62-224-65-72

 

    Бошқа янгиликлар