АсосийJamiyat

"Йўлларга иссиқ сув сачраши мумкин". Ҳокимлик Тошкентда қарийб бир ой давомида иссиқлик тармоқлари қувурларида таъмирлаш бўлишидан огоҳлантирмоқда

'"Йўлларга иссиқ сув сачраши мумкин". Ҳокимлик Тошкентда қарийб бир ой давомида иссиқлик тармоқлари қувурларида таъмирлаш бўлишидан огоҳлантирмоқда'ning rasmi

“Тошиссиққуввати” ДУКнинг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида 2021-2022-йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, корхона тарафидан 2021 йилнинг 21июнидан 16 июлигача иссиқ сув бўйича истеъмолчиларни чегараламаган ҳолда, иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилади.  

"Иш жараёнида иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши мумкин. Йўлларнинг қатнов қисмига ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боисдан ҳайдовчилар ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги аҳолимиздан эҳтиёткор ва эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Ноодатий ҳолларни сезсангиз, (78) 129-01-85 телефони орқали маълум қилинг", - дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги. 

    Бошқа янгиликлар