АсосийJamiyat

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш кўрсаткичи ошиб бормоқда

'Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш кўрсаткичи ошиб бормоқда'ning rasmi

Коронавирусдан кунлик касалланишлар 350 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.  

Маълум қилинишича, 2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104463 (+350) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-3 нафари Андижон вилоятида,

-11 нафари Бухоро вилоятида,

-16 нафари Жиззах вилоятида,

-8 нафари Қашқадарё вилоятида,

-1 нафари Навоий вилоятида,

-7 нафари Наманган вилоятида,

-24 нафари Самарқанд вилоятида,

-4 нафари Сирдарё вилоятида,

-36 нафари Сурхондарё вилоятида,

-6 нафари Фарғона вилоятида,

6 нафари Хоразм вилоятида,

-41 нафари Тошкент вилоятида,

-173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 100328 (+342) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар