АсосийJamiyat

1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

'1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди'ning rasmi

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди. Бу ҳақда ХТВ хабар бермоқда. 

"Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.  

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар