1

Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 16.06.2021, 11:40
Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро А.Н. ва Д.Н.лар олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.ни ИИВ Академияси қошидаги Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйиш масаласини 12 000 АҚШ долларига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1