Тарихдаги энг шармандали натижа билан Ўзбекистон Саудия Арабистонига 0-3 ҳисобда мағлуб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Саудия Арабистонини табриклайман. Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилайман. Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.
Вадим Карленовичнинг таъкидлашича, футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмагани унинг хатоси:
— Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.






