АсосийJamiyat

Бухорода сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди

'Бухорода сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди'ning rasmi

Вобкент тумани “Ғарибшоҳ” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.С. бухоролик Б.М.га ўзини Миллий гвардия ходими сифатида таништириб,  содир этган ҳуқуқбузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига ундан пул талаб қилади.  Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Келишилган пулларни Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган “Раҳматилло” савдо дўкони олдида олаётган вақтида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар