4-июндан 30-июнга қадар Олмаотадан Самарқандга арзонлаштирилган нархлардаги эконом ва бизнес класс учун реклама тарифлари амал қилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» Матбуот хизмати маълум қилди.
Олмаота – Самарқанд бизнес классига авиачипта нархи – 1 604 171 сўм, эконом класс – 654 225 сўм. Олмаота-Самарқанд-Олмаота йўналишидаги бизнес класс авиачиптаси нархи – 3 242 488 сўмни, эконом класс эса 1 448 145 сўмни ташкил этади.
Шуни таъкидлаш жоизки, реклама тарифлари багаж ташиш меъёрини кўзда тутади, яъни – эконом класс учун – 23 кг дан ортиқ бўлмаган 1та жой, бизнес класс учун эса оғирлиги 32 кг дан ортиқ бўлмаган 1та ўриндиқ жойи. Реклама тарифлари доирасида чипталарини бошқа турдаги тарифлар билан комбинация қилиш таъқиқланади. Кўрсатилган тарифлар доирасида болалар учун чегирмалар қўлланилмайди.
Юқорида кўрсатилган тарифлар бўйича сотилган авиачипталарни қайтариш имконияти мавжуд эмас.
Aвиачиптани қайта расмийлаштириш эса фақат бизнес класс тарифлари учун тақдим этилади. Эконом класс тарифига кўра, авиачиптани қайта расмийлаштириш мумкин эмас.
Нархлар, Ўзбекистон Республикаси МБ курси бўйича 10.06.2021-йил ҳолатига кўра амал қилади.






