АсосийJamiyat

Болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш учун кузатув ўтказилмоқда

'Болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш учун кузатув ўтказилмоқда'ning rasmi

 Мамлакатимизда жорий йилнинг 5 апрелидан 31 июлига қадар давом этадиган болалар ва аёлларнинг саломатлиги, аёлларнинг репродуктив саломатлиги, болалар ҳуқуқлари ва уларнинг таълим олиш даражаси, болаларнинг соғлом ва жисмоний ривожланишлари каби кўплаб маълумотларни ўзида жамлайдиган Мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS) ўтказилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда. 

MICS кузатувлари Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТнинг Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСЕФ томонидан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

️MICS кузатувини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг яшаш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар билан ўтказилган сўровнома натижаларини, 5 ёшгача бўлган болалар тўғрисида оналари ёки васийларидан олинган аниқ маълумотларни, аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи ва жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқиёсида халқаро даражада таққослаш имконини беради.

Кузатув жараёни Ўзбекистон бўйича танлаб олинган 726 та маҳаллада жойлашган 14 520 та уй хўжаликларида, жойларга чиқилиб, респондетлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда саволномаларни тўлдириш орқали маълумотлар йиғилади.

    Бошқа янгиликлар