АсосийJinoyat

Уйчи туманида фуқароларга имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган "ишбилармон" қўлга олинди

'Уйчи туманида фуқароларга имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган "ишбилармон" қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Уйчи тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро З.О. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 10 нафар фуқарога имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар