Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг мурожаати ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, банкнинг Қўқон филиали собиқ минибанк менежери З.Қ. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, аслида 620 млн сўм кредит ажратишни сўраб мурожаат қилган 2 нафар мижозга 770 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ортиқча ажратилган 150 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, фирибгарлик йўли билан банк манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






