Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 13 июнь куни маст эркак поччасини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа Шароф Рашидов тумани Яккақайрағоч маҳалласида соат 12:00 атрофида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу маҳаллада яшовчи эркак маст ҳолда поччасини ўлдиришга уринган.
Шунингдек, маст эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин соҳасига бир марта санчиб олгани айтилган. Таъкидланишича, жабрланувчи ҳодиса оқибатида чап биқин ва чап қўл билак соҳаси кесилган жароҳати билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.






