Cамарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат "Ҳизб ут-Таҳрир" террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахс қўлга олинган эди. Шунингдек, кеча, 16 июнь куни Сирдарёда экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган 20 нафар фуқаро қўлган олинган.






